Президент Намангандаги заргарлик корхонасига ташрифи чоғида Ўзбекистонда йилига 100 тонна олтин қазиб олинаётгани, бироқ унинг атиги 6 фоизи қайта ишланаётганини айтди. Унга кўра, соҳа учун қўшимча шароитлар яратилмоқда. «Бу — бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз», — дея ишонтирди у.
17 март куни Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида «Чоклардаги мерос: Ўзбекистон каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат» кўргазмаси очилади. Унда ХIХ аср охири — ХХ аср бошларига оид 150 га яқин амалий санъат намуналари намойиш этилади.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қиймати 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқишга рухсат берилди. Шунингдек, ЯТТлар ўз заргарлик буюмларини декларацияни тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан четга сотиш учун олиб чиқишлари мумкин.
Президент заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни маълум қилди: жисмоний шахсларга қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилади, хомашё олиб кириш ва олиб чиқиш лицензияси бекор қилинади ва улар импорт божларидан озод қилинади.
1 мартдан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.
Компанияларга ўзлари ишлаб чиқарган олтин ёмбиларни сотишга, тамға қўйишда механик ёки лазер усулидан фойдаланишга рухсат берилади. Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади. Савдо суммаси БҲМнинг 600 бараваридан ошмаган тақдирда мижозни текшириш талаб этилмайди. Заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича қарор ҳақида батафсил.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг